Ўзбекистон | 11:59 / 14.03.2022
18357
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради 

14-17 март кунлари республика бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Аксарият вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 14-16 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 14 мартда ва 16-17 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), камроқ кузатилади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида кундуз кунги ҳарорат 8-11 даража илиқдан 14-17 даража илиққача ўзгариб туради, чоршанба куни 16-21 даража илиққача кўтарилади.

18 март жума куни Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача пасаяди.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади, 14-16 мартда баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид