Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон: Кучли ёмғир сабаб кўчалар ўртасидан ариқ ковланди
Сўнгги кунлардаги об-ҳаво Ўзбекистон шаҳарлари бу даражадаги ёғингарчиликка тайёр эмаслигини кўрсатиб қўйди. Айни пайтда Андижон шаҳридаги учта кўчанинг ўртасидан ариқ ковланиб, транспорт ҳаракати тўхтатилган. Сабаб – кучли сув оқими аҳоли уйлари ва ижтимоий объектларга хавф солган.
Андижон шаҳридаги иккинчи кичик даҳадаги кўп қаватли уйларга сув оқими зарар етказмаслиги учун Машраб ва Лермонтов кўчалари кесишган жойда сунъий ариқ ковланиб анҳорларга йўналтирилди.
Шунингдек, Kun.uz мухбири хабарига кўра, Фитрат ва Фарғона кўчаси кесишган ҳудудда ҳам йўл ўртасидан ариқ ковланиб анҳорларга оқизилмоқда.




Сешанба куни тунда ёғган ёмғир оқибатида иккинчи кичик даҳадаги 63- ва 64-уйларни сел оқимидан иҳота қилиш мақсадида уйлар атрофига қум тўлдирилган қоплар билан сунъий тўсиқлар қўйилди. Ҳар икки уйнинг ертўлалари сувга тўлган.
Андижон вилоят фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари махсус ускуналарда ертўладаги сувларни тортиб олиб, канализация қувурларига йўналтирмоқда.




“Лермонтов ва Машраб кўчалари кесишмасида сешанбадан-чоршанбага ўтар кечаси аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлар ва савдо дўконларини кучли сув оқимидан асраш мақсадида ҳамкор ташкилотлар – вилоят ҳокимлиги, “Сувоқова” ташкилоти, Ободонлаштириш бўлими ходимлари билан биргаликда қўшимча кучлар, техника воситалари ёрдамида 300 метр сунъий ариқ ковланди.

Айни пайтда сув оқими катта ариққа йўналтирилган. Вилоят фавқулодда вазиятлар бўлими қисмлари турли жойларда тун-у-кун хизмат олиб бормоқда. Ҳозирда шаҳарнинг учта кўчасида мана шундай ариқлар ковланди ва ҳаракатланиш тўхтатилди”, дейди Андижон вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими Бахтиёржон Дадабоев.





Элмурод Эрматов,
Азизбек Исмоилов,
Kun.uz
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
18:43 / 06.07.2026
Жазирама синови бошланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026