“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда “Barclays” банки ва “White & Case” ташкилоти раҳбарияти билан учрашди
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро ҳамкорлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, Жамиятнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигини кейинги босқичга олиб чиқиш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Англиянинг Лондон шаҳрида “Barclays” инвестиция банки ҳамда “White & Case” юридик ташкилоти вакиллари билан учрашишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги делегациянинг Лондонда “Barclays” инвестицион банки бош офиси вакиллари билан учрашувда сўнгги йилларда Жамият томонидан эришилган натижалар, амалга оширилган инвестицион лойиҳалар, модернизация ва табиий газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш йўлида самарали натижаларга эришилгани борасида маълумотлар берилди. Амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, молиявий соғломлаштириш масалалари ва ўзаро ҳамкорлик борасида фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, “Barclays” жамоаси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг умумий қиймати 700 миллион АҚШ долларига тенг дебют еврооблигацияларининг муваффақиятли чиқарилишига эришгани, шунингдек, Қашқадарё вилоятида GTL Uzbekistan заводининг ишга туширилиши билан боғлиқ амалга оширилган ишларга катта қизиқиш билдиришди.
Бундан ташқари, “Barclays” томони “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирди ва келгусида ўзаро ишлаш бўйича қатор йўналишларни таклиф қилди.
“Barclays” инвестиция банки “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этиш, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг салоҳиятли кредит линияларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар доимий мулоқотда бўлишга ва ҳамкорликнинг барча мавжуд истиқболли йўналишларини биргаликда ишлаб амалга оширишга келишиб олдилар.
Лондондаги ташриф чоғида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги делегацияси аъзолари “White & Case” юридик ташкилоти вакиллари билан ўтган учрашувда ҳам кўплаб масалалар муҳокама қилинди.
“White & Case” вакиллари компаниянинг умумий фаолияти, ҳозирги трансформация жараёнлари, шунингдек, кейинги йилларда эришилган натижалар билан таништирилди.
“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди ва Жамиятнинг еврооблигацияларини чиқариш жараёнида самарали юридик ёрдам кўрсатганлиги учун уларга яна бир бора миннатдорчилик билдириб ўтилди.
Учрашувда томонлар халқаро бозорлардаги мавжуд вазият ва юзага келиши эҳтимоли бўлган беқарор иқтисодий вазиятлар борасида ҳам фикр алмашишди.
Томонлар қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, янги истиқболли йўналишлар бўйича дастлабки келишувларга эришдилар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар доирасида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024