
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳудудлараро IV форуми доирасида имзоланган мазкур битим томонлар ўртасида ушбу йўналишдаги ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб беради.

Хусусан, Ўзбекистонда замонавий АЁҚШ тармоғини ривожлантириш имкониятларини биргаликда ўрганиш ва баҳолаш, истиқболли жойлашув манзиллари ҳамда объектларни аниқлаш, лойиҳани амалга оширишнинг мақбул бизнес моделлари ва амалий механизмларини биргаликда кўриб чиқиш назарда тутилган.


“Ушбу ҳамкорлик «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «SOCAR» ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг ёқилғи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги имкониятларни ўрганишга хизмат қилади”, дейилади «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабарида.








