2022 йил 17-18 март кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида қор ёғди. Жумладан, 17 март куни Навоий, Бухоро вилоятларида, 18 март куни Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига қор тушган.
Текисликларга тушган қор қисқа муддатда эриб кетган бўлса, тоғли туманларда 20 сантиметрга ёғган. Айниқса, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз туманларининг тоғли қишлоқларида қорнинг қалинлиги 15-20 сантиметрга етган.































