Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада ёнилғи қуйиш шохобчаларини ҳарбийлар қўриқлай бошлади
Коломбо чеккасидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида навбат талашиш оқибатида юз берган жанжалда бир мотоциклчи ўлдирилган.
Шри-Ланкада ёнилғи танқислиги сабабли юзага келган тўқнашувлардан сўнг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларини қўриқлаш ҳарбийларга топширилди. Бу ҳақда Channel News Asia хабар берди.
Хабарга кўра, 21 март куни ёнилғи сотиб олиш имкони йўқлигидан норози бўлган оломон Коломбодаги гавжум кўчалардан бирини бир неча соатга тўсиб қўйган. Шундан сўнг армияга ёнилғи қуйиш шохобчаларини қўриқлаш топширилган.
Маълумотларга кўра, навбатлар ошиши баробарида норозиликлар кучайиб бормоқда, тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида ҳарбийларни полицияга ёрдам бериш учун юборишга қарор қилинган.
Коломбо чеккасидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида навбат талашиш оқибатида юз берган жанжалда бир мотоциклчи ўлдирилган. Ўтган шанбадан буён кечаси билан навбатда турган уч нафар қария вафот этган.
Мамлакатда инқироз пандемия сабабли туристлар оқимининг камайиши ҳамда хорижда ишлаётган шри-ланкаликларнинг валюта жўнатиш ҳажми қисқарганидан сўнг бошланди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
09:25 / 24.06.2026
Хавфли деб топилган ёнилғи шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилади
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
08:49 / 04.06.2026