Муносабатда ёзилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган қиз 2005 йилда туғилган бўлиб, Миришкор туманидаги 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олган.

У болалигидан тутқаноқ (эпилепсия) билан хасталанган бўлган. Ўқувчининг ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.

«Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади ХТВ ахборот хизмати муносабатида.