Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ва Саудия Арабистони муддатдан аввал ЖЧ-2022га йўлланма олди
Бугун, 24 март куни Осиёда ҳам ЖЧ-2022 саралаш босқич 9-тур ўйинларига старт берилди.
Турнинг илк ўйини Австралияда кечди. Океания вакиллари ўз майдонларида Япония миллий жамоасига қарши тўп суришди. Учрашувнинг 84-дақиқасида Минамино ўрнига захирадан майдонга тушган Митома баҳс қаҳрамонига айланди. Каорунинг 89 ва 90+4-дақиқада киритган голлари «самурайлар»га «кенгурулар» устидан ғалаба келтирди – 2:0.
Шу тариқа, «Б» гуруҳида Япония 21 очко билан 1-ўринга кўтарилди ва ЖЧ-2022 йўлланмасини нақд қилди. 19 очкога эга Саудия Арабистони ҳам муддатдан аввал Қатардаги мундиалга йўлланма олди. 15 очкога эга Австралия эса плей-офф ўйинлари орқали ЖЧ-2022га бориш имкониятини сақлаб турибди.
Бунгача Эрон ва Жанубий Корея Осиёдан ЖЧ-2022га йўлланма олган дастлабки икки жамоа бўлишганди.
ЖЧ-2022. 3-саралаш босқичи.
«Б» гуруҳи. 9-тур
Австралия – Япония – 0:2
Голлар: Каору Митома 89, 90+4.
Австралия: Райан, Кинг, Дегенек, Сэйнсбери, Грант, Мабил, Меткалф, Стенснесс, Бойл, Дьюк, Хрустич.
Захира: Редмэйн, Вукович, Беҳич, Карачич, Уилкинсон, Дугалл, Жанро, Жегго, Фолами, Форнароли, Макларен, Тилио.
Япония: Гонда, Нагатомо, Йошида, Итакура, Ямане, Эндо, Морита, Танака, Ито, Минамино, Асано.
Захира: Кавасима, Шмидт, Хатате, Накаяма, Сасаки, Танигути, Уэда, Ҳарагути, Кубо, Сибасаки, Митома, Уэда.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026