Қайд этилишича, 2022 йилнинг 16 апрель куни 19 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 автомашинасини Тошкентдан Андижонга бошқариб келаётган вақтда, чарчоқ туфайли рулда ухлаб қолиши оқибатида йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетади. Натижада у аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг отаси ва дўсти оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчининг ўзи турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида 1 ёшли бола вафот этгани хабар қилинган эди.