Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар,

Институт иқтисодиётнинг турли соҳаларида талабга жавоб берадиган, замонавий касбий билимларга ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (кейинги ўринларда – Институт) таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва Ўзбекистон ҳудудида институт томонидан берилган диплом тўлақонли тан олинади. Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 йил 24 июлдаги №ОТ 0002 (0059) давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида фаолият олиб боради. Шунингдек, 2022 йил Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти биринчилардан бўлиб KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказгани тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.

 

Институт томонидан иқтидорли абитуриентларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

- IELTS 6.5 ёки TOPIK 4 даражага эга бўлган абитуриентлар институтнинг 1-курсига иншо ва суҳбат орқали қабул қилинади;

- сўнгги 2 йил ичида математика, инглиз тили, она тили ва адабиёт, биология, кимё ва тарих фанларидан Халқаро ва Республика олимпиадаларда 1-2-3-ўринларни эгаллаган абитуриентлар тўғридан тўғри 1-курсига тегишли таълим йўналишларига қабул қилинадилар;

- контракт асосида ўқишга кирган талабалар учун ўқишни грант асосида давом эттириш имконияти берилади. Ҳар йили институт таъсисчилари томонидан ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим гранти ажратилади;