"Вазир Мирзоян Россия томонининг 13 май куни Душанбеда МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши доирасида Арманистон, Озарбойжон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашувини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирди", - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Россия ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро мулоқот давомида уч томонлама баёнотларда кўзда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини муҳокама қилган.
“Шунингдек, улар Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги делимитация ва чегара хавфсизлиги бўйича комиссия ташки этилишини муҳокама қилди", - дейилади Арманистон ТИВ хабарида.












