Ўзбекистон | 18:56 / 29.04.2022
8388
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов Саудия Арабистони элчисини қабул қилди

Фото: Kun.uz

Бугун, 29 апрель куни Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси  Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Учрашувда Норов элчи жанобларини Саудия-Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги билан табриклади. Элчи ҳам шунингдек, вазирлик ходимлари ҳамда ўзбекистонликларни келаётган Рамазон ҳайити билан қутлади.

Янги вазир сўзларига кўра, учрашувда 2021 йилда олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар ижроси ва истиқболдаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шундан сўнг учрашувнинг ёпиқ қисми бошланди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид