Ўзбекистон | 11:11 / 07.05.2022
12199
2 дақиқада ўқилади

Кадастр агентлиги 2 200 гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганини аниқлади

Кадастр агентлиги томонидан ўтказилаётган ер ва кадастр назорати тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Фото: Shutterstock

Кадастр агентлиги томонидан жорий йилнинг 1 майига қадар, 4 ой давомида ер назоратини амалга ошириш бўйича олиб борилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида жами 6 215 та ҳолатда 2 245,6 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

Қайд этилишича:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 2 543 та ҳолатда 2 043,4 гектар;
  • аҳоли пунктлари ерларида 2 910 та ҳолатда 139,8 гектар;
  • саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 121 та ҳолатда 2 гектар;
  • тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда 4 та ҳолатда 0,1 гектар; 
  • ўрмон фонди ерларида 23 та ҳолатда 5,4 гектар;
  • сув фонди ерларида 69 та ҳолатда 2,1 гектар;
  • захира ерларда 545 та ҳолатда 52,8 гектар ер эгаллаб олинган.

Кадастр идоралари томонидан берилган 6 126 та ёзма кўрсатмалар асосида 2 697 та ҳолатда 1 400,4 гектар ёки 44 фоиз ер қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилган.

Ихтиёрий равишда бартараф этилмаган ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйича судларга 1 984 та ҳолатда 254,2 гектар даъво аризалар киритилган. Шундан, 167 та даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилиб, мажбурий ижрога қаратилган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 410 та материаллар ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига киритилган.

Олиб борилган назорат тадбирлари давомида республика бўйича фуқаролар жами 406 та ҳолатда 7 824,3 гектар ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланилгани аниқланган. 28 та ҳолатда 196,8 гектар ер майдонлари туман ҳокимликлари захирасига қайтарилиши таъминланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид