10:49 / 17.05.2022
14547

18 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Гидрометеорология хизмати маркази чоршанба куни қандай об-ҳаво кутилаётгани тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 27-29 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ёғади, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Top