«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда Франция, Қатар ва Япония компания билан учрашув ўтказилди
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ҳамда Sojitz ва Kyuden International Corporation (Япония) компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бугунги кундаги ҳолати, истиқболда амалга ошириладиган ишлар ҳамда лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур бўладиган чора-тадбирларни қўллаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, учрашувда инвестиция лойиҳасига тааллуқли ишчи масалалар муҳокама этилди.
Маълумот ўрнида: “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш” лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 млрд АҚШ доллари ҳисобида бўлиб, 2024 йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Мазкур иссиқлик электр станцияси йилига 12,3 млрд кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Лойиҳа Фрaнция, Қатар ва Япония мамлакатларидан инвесторлар консорциуми томонидан молиялаштирилмоқда. Лойиҳа манзили: Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Ширин шаҳри ҳудудларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз: “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 25 март куни, I Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ва Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган эди.
Қўшимча маълумот: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бўйича умумий лойиҳа қиймати 1 159,1 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган 14 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Бугунги кунда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, энергетика тизими бўйича фаолият юритадиган миллий диспетчерлик маркази, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш-монтаж ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 85 та юқори кучланишли подстанция ва 11 400 кмдан ортиқ 220–500 кВли магистрал электр узатиш тармоқлари мавжуд.
Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz
Facebook: fb.com/elektrtarmoq
Instagram: www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
Twitter: twitter.com/uzbekistonme
Utube: utube.uz/ru/users/7208
Youtube: www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
14:58 / 27.10.2023
Самарқандда Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди
11:52 / 10.08.2023
2022 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” энг кўп зарар кўрган ташкилот бўлди. Компания ахборот хизмати изоҳ берди
19:15 / 09.08.2023
Энг кўп молиявий фойда ва зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар маълум қилинди
12:56 / 27.09.2022