Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирида босқинчилик ва қотиллик содир этилди
Босқинчилар оила бошлиғини ваҳшийларча ўлдиришган. Оиланинг бошқа аъзоларига ҳам оғир тан жароҳатлари етказилган. Жиноятни содир этганлар ҳозирча маълум эмас.
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги хонадонларидан бирида босқинчилик ҳолати юз бергани, оқибатда оила бошлиғи ваҳшийларча ўлдирилгани, оила аъзоларига ҳам оғир тан жароҳатлари етказилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси ахборот хизмати Kun.uz’га қотиллик содир этилганини тасдиқлади.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги Комилон маҳалласидаги хонадонлардан бирига босқинчилик уюштирилган ва оила бошлиғи қотиллик қурбони бўлган. Оиланинг бошқа аъзоларига ҳам турли даражада оғир тан жароҳатлари етказилган.
Вилоят прокуратураси ахборот хизмати ҳозирда ҳодиса юзасидан тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, тез орада жамоатчиликка ҳодиса тафсилотлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
11:10 / 23.06.2026
Қаршида ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредит эвазига 200 доллар сўраган вақтда ушланди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026