Қўштепа туманида икки нафар ҳамшира пичоқланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Ҳолат 7 сентябр куни туман туғуруқхонасида содир бўлган. Жабрланувчилардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Kun.uz’нинг аниқлашича, пичоқлаган шахс аёл киши бўлган. У ҳамшираларни хонага қамаб олган ҳолда пичоқлагани айтилмоқда. Аёл нега бундай қилгани ва ишнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатни Kun.uz’га тасдиқлади. Унинг билдиришича, Қўштепа туман прокуратураси 7 сентябр куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатган.

Гумонланувчи шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.