Ўзбекистон | 15:00 / 09.06.2022
14798
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди
10-11 июн кунлари республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
10−14 июн кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларда дўл ёғиши сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи эълон қилинди, дея хабар берди “Ўзгидромет”.
Сел келиш хавфи мавжуд ҳудудлар рўйхати:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайяриқ, Жомбой, Иштихон;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
“Ўзгидромет” тоғолди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилишни сўраган.