Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабздаги тўйхонада содир бўлган жанжал пичоқбозлик билан тугади
Оқибатда жароҳат олган фуқаро тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳридаги тўйхонада бир киши бир неча киши томонидан пичоқлангани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.
Унда ёзилишича, 2022 йил 12 июнь куни соат 21:30 ларда Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган тўйхона олдида шаҳарнинг “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи С.Ж. ҳамшаҳри “Ғалаба” МФЙда яшовчи Н.Қ. ва Шаҳрисабз тумани “Лолистон” МФЙда яшовчи Қ.А. билан жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида Н.Қ. фуқаро С.Ж.нинг ўнг билак соҳаси ва ўнг оёқ болдир соҳасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Натижада С.Ж. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда қарз туфайли келиб чиққан жанжал одам ўлими билан якун топганди.
Мавзуга оид
15:32 / 12.03.2026
Бекободдаги пичоқбозлик бўйича яна 4 ўсмир ҳибсга олинди
10:44 / 10.02.2026
Компютер ўйинхонасида икки бола пичоқланди
10:15 / 14.09.2025
Қашқадарёда ўқувчи болани машина босиб кетишига сал қолди
15:09 / 23.02.2025