Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини аниқ мезонлар асосида холис баҳолаш, таълим натижаларини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда янги баҳолаш тизими қамровини кенгайтириш мақсадида тизимга қўшиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 2026-2027 ўқув йилидан яна 1 568 та умумий ўрта таълим мактаби мезонларга асосланган баҳолаш тизимига ўтади.

Янги тизимда ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари белгиланган мезонлар асосида 100 баллик шкала бўйича баҳоланади.

Мазкур баҳолаш тизими Ўзбекистон мактабларида илк бор 2023 йилда жорий этилган бўлиб, дастлаб республикадаги 500 та мактабни қамраб олган.

Кейинги йилларда тизим босқичма-босқич кенгайтирилди. Янги ўқув йилида яна 1 568 та мактабнинг қўшилиши натижасида мезонларга асосланган баҳолаш тизими республика бўйича 5 мингдан ортиқ мактабда амал қилади.

Янги баҳолаш тизимига ўтадиган мактабларнинг тўлиқ рўйхати ҳам эълон қилинган.