Ўзбекистон | 10:52 / 17.06.2022
11273
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача кўп йиллик қийматлардан юқори бўлади ва 34-39 даража иссиқни ташкил этади, бугун жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 40-42 даража иссиққача бўлади.