ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул бошланди
Ўзбекистонда магистратурага қабул жараёни бошланди.
2022 йил 1 июлдан республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, 2022/2023-ўқув йили учун давлат ОТМ магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий http://magistr.edu.uz веб-сайтида 30 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
2022/2023-ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриент бакалавриат диплом балли ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Магистратура мутахассисликлари ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин бўлади.
Бундан олдин Ўзбекистонда касб-ҳунар мактабларига қабул бошлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:29 / 28.08.2024
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
11:00 / 01.08.2024
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди
19:01 / 27.07.2024