Ўзбекистон | 18:30 / 07.07.2022
14854
3 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистонлик» фильмининг янги эпизоди тизери намойиш этилди

Креатив индустрия вакиллари – Uzbekistan’s Club жамоаси «Ўзбекистонлик» фильмининг “европа” эпизоди тизерини тақдим этди.

Филмнинг иккинчи эпизодида томошабин диққати миллиардер Илон Маскка тегишли SpaceX ва Tesla компанияларида фаолият юритаётган ўзбекистонликларга қаратилади. Қаҳрамонлардан бири - Тошкент Авиация институти битирувчиси. У яратган компания SpacеХ кичик космик ускуналарни ишга тушириш дастури доирасидаги парвозларда иштирок этади. Иккинчи қаҳрамон - Теsla'нинг Германиядаги офисида ишлаётган ягона ўзбекистонлик қиз.

 Замонавий ўсиб келаётган авлод учун ўз касб фаолиятида юқори чўққиларни забт этган мамлакатимиз фуқаролари чин маънода ўрнак бўла олади.

Шу йилнинг баҳорида сиз “Ўзбекистонлик” филми қаҳрамонларининг ҳикояларини кўришга муваффақ бўлган эдингиз. 2022 йил мартида Ўзбекистон телеканаллари ва интернетда катта муваффақият билан “Ўзбекистонлик” филми премьераси ўтказилди. АҚШда ўзларининг соҳалари бўйича муваффақиятга эришган 4 нафар юртдошимиз ҳақидаги филм ОАВ, блогерлар ва фикр етакчилари томонидан ижобий баҳоланди.   

Филм муаллифлари жамоаси «Uzbekistan’s Club» халқаро платформасини яратиш орқали филм қаҳрамонлари салоҳиятини келажакда ҳам ривожлантиришга қарор қилди. Унинг вазифаси – бутун дунё бўйлаб энг иқтидорли ўзбекистонликларни бирлаштириш, мамлакатимизнинг илғор вакиллари ютуқларини оммалаштириш ва замонавий ҳамда интеллектуал миллат имижини яратишдан иборат. Бугун жамоа томошабинларга “Ўзбекистонлик” филмининг европа эпизоди тизерини намойиш этди.  

 Филм премьераси Берлинда ташкил этиладиган махсус кенг қамровли «New Uzbekistan» форумида намойиш этилади. Тадбир доирасида Ўзбекистон имижи жаҳон ҳамжамияти учун янги қиёфада акс эттирилади.  

Ижодий жамоа сўзларига кўра, филм ғояси Алишер Саъдуллаевга тегишли. Биринчи эпизод каби, иккинчи эпизод режиссёри ҳам Мухлиса Азизова бўлди. Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси кўмагида қўллаб-қувватланган.    

Бош ҳамкор - Orient Group.

«Uzbekistan’s Club» расмий ташувчиси - «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси. Лойиҳа ҳамкорлари – MY5 телеканали, Asialuxe Travel туроператори.

 Uzbekistan’s club матбуот хизматиⓉ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид