Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» делегацияси Тошкентдаги халқаро конференцияда иштирок этади
Толиблар делегацияси 25-26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.
Бу ҳақда 11 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов томонидан маълум қилинди.
«Биз бугун бу мамлакатда ҳақиқий куч бўлган «Толибон» ҳаракатидан делегация келишини кутмоқдамиз», деди Норов бир кун аввал Москвада ўтказилган давра суҳбатида.
Унинг таъкидлашича, толибларнинг конференцияда иштирок этиши «биз уларни тан олишимизни англатмайди».
«Биз ушбу конференция орқали амалдаги ҳокимиятни хабардор қилмоқчимиз... Бу уларнинг Тошкент йиғилиши доирасида қабул қилган халқаро мажбуриятлари ва у ерда имзоланган келишувларни бажаришини таъминлашга қаратилган», — деди Норов.
Ташқи сиёсат идораси раҳбари Россия, Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг позициялари бир-бирига тўғри келишини айтди: «Толибон» ҳаракати ўз мажбуриятларини бажариши, бу мамлакатдаги барча сиёсий, этник ва диний гуруҳларни ўз ичига олган инклюзив ҳукумат яратиши керак.
25-26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади, унда 20 дан ортиқ давлат делегацияси иштирок этади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
16:55 / 09.06.2026