90 йиллик тарихга эга Андижон давлат университетини мустақиллик йилларида 50 мингдан зиёд талабалар тамомлаб, мамлакатимиз ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқдалар. Бугунги кун ёшлари юксак даражада билим олиши учун барча шароитларга эга бўлган олий таълим муассасасининг мавжуд 53 та йўналишларида 24 минг нафар талаба ўқийди. Таништирув рукнида – Андижон давлат университети.
Водий вилоятларида етакчилардан бўлган олий таълим муассасасининг бу йил абитуриентларга қандай янгиликлари бор?

Университетда:
- Филология,
- Физика-математика,
- Ижтимоий иқтисодиёт,
- Тарих,
- Педагогика,
- Табиий фанлар,
- Жисмоний маданият,
- Мактабгача таълим,
- Санъатшунослик,
- Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетлари мавжуд. Уларда 32 та кафедра фаолият юритмоқда. Кундузги таълимда 3 та:

- Социология,
- Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича),
- Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) таълим йўналишлари 2022-2023 ўқув йилида очилди. Кундузги таълимда жами бўлиб 25 та таълим йўналишлари мавжуд.
Масофавий таълимда:
- Компьютер инжиниринги: Компьютер инжиниринги,
- Компьютер инжиниринги: АТ-Сервис таълим йўналишлари 2022-2023 ўқув йилида янги очилди.











