Ўзбекистон | 07:39 / 19.07.2022
15908
1 дақиқада ўқилади

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Йўлдош Қораев вафот этди

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Йўлдош Қораев вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, собиқ ҳокимнинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов, туман, шаҳар ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик таъзия билдирган.

Маълумот учун, Йўлдош Қораев 1952 йил туғилган. 1998—2001 йиллар Қарши шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.
 
Бундан олдин Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид