Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, фестивал кунлари доирасида қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Хусусан:

  • Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;
  • Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳкўчасигача бўлган қисмида;
  • Ж.Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳкўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраган.