Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг қайд этишича, тест синовларини ўтказиш учун 58 та стадион ва хиёбон тайёрланмоқда.
Бунда, 1 сменада 1 614 та гуруҳда 48 420 нафар, 1 кунда (2 сменада) 3 228 та гуруҳда 96 840 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.
Тест синовлари очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида халқ таълими ва олий таълим муассасаларининг 3 500 нафарга яқин раҳбар ва педагог кадрларини гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган.















