Ўзбекистон | 10:44 / 06.08.2022
3094
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов Буюк Британия элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлотни қабул қилди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, инновациялар, энергетика, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш каби йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Буюк Британия ҳукумати Афғонистон мавзуси бўйича Ўзбекистон томони билан икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид