Ўзбекистон | 07:49 / 09.08.2022
4217
1 дақиқада ўқилади

Икки йилда қанча мактаб битирувчисига олтин медал топширилгани айтилди

Мактаблар учун яратилган миллий ўқув дастури босқичма-босқич жорий этилмоқда, 296 номдаги янги авлод дарсликлари, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари яратилди. Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: АОКА

Жорий йилда педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида 100 минг нафар, «Узлуксиз касбий таълим» электрон платформаси орқали 87 минг нафар тизим ходимлари ўз малакасини оширди. 

Маълум қилинишича, тоифага эга ўқитувчилар сони 220 110 нафардан 325 818 нафарга ёки 43,8 фоиздан 64,8 фоизга ошди. Ўқитувчилар касбий малакасини ошириш мақсадида жами 176 нафар хорижий эксперт ва педагог жалб қилинган.

2021-2022 ўқув йили давомида мактаб битирувчилари 9 514 нафарига олтин ва 1 999 нафарига кумуш медаллар топширилди. 

Бундан ташқари, халқаро олимпиадаларида 6 та медал (4 та кумуш, 2 та бронза), минтақавий олимпиадаларда 39 та медал (3 та олтин, 13 та кумуш, 23 та бронза) қўлга киритилди.

Ўқувчилар ва уларнинг устозлари жами 778,5 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантирилди.

Мавзуга оид