Донецкда завод ўққа тутилиши натижасида аммиак сизиб чиқди
«ДХР» «ҳокимияти» маълумотларига кўра, Донецкдаги «Сармат» заводида аммиак сизиб чиқиши радиуси 2 километрни ташкил этди.
11 август, пайшанбага ўтар кечаси босиб олинган Донецк шаҳрининг Калинин туманидаги «Сармат» заводи ўққа тутилиши натижасида аммиак қувури шикастланди ва аммиак сизиб чиқди. Украинанинг «Инсайдер UA» Telegram-каналига кўра, кўплаб одамлар жароҳат олган, ҳозир шаҳарликлардан «деразаларни ёпиш ва ташқарига чиқмаслик» сўралмоқда. Шу билан бирга, ўзини «ДХР» деб эълон қилган ҳудудда фаолият юритаётган «Донецк ахборот агентлиги» «Ҳудудий мудофаа штаби»га таяниб, аммиакнинг чиқиши пайтида зарар кўрган ҳудуд 2 километрни ташкил этганини таъкидлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма вақтида заводда 32 киши бўлган, бир киши ҳалок бўлган, икки киши яраланган.
Ўзини мустақил деб эълон қилган республика «ФВВ» аҳолига уйларини қўшимча равишда ёпиш ва лимон ёки сирка кислотасининг беш фоизли эритмаси билан намланган пахта-дока ниқоблар орқали нафас олиш чораларини кўришни тавсия қилди.
Айни пайтда, ижтимоий тармоқларда Донецкдаги заводда ўққа тутилганидан сўнг бошланган ёнғиннинг видеоёзувлари фаол равишда тарқатилмоқда.
«ДХР» «ҳокимияти» воқеада Украина ҳарбийларини айбламоқда.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
15:20 / 30.10.2024
УҚК генерали Марченко: Донбассдаги фронт «парчаланди»
15:50 / 29.10.2024
Россия армияси Донецк областидаги Горняк шаҳрини эгаллади
18:57 / 07.09.2024