Samsung компанияси Z Flip4 ва Z Fold4 смартфонларини тақдим этди.  Энди янги авлод букиладиган қурилмаларига Ўзбекистон аҳолиси олдиндан буюртма бериш имконига эга.

Galaxy Z Flip4 ва Z Fold4 — бу универсаллик чегараларини кенгайтирувчи мобил қурилмалардир. Янги қурилмалар айниқса ҳаётнинг шиддатли маромида ҳар бир дақиқадан роҳатланишни хоҳлайдиганлар учун ёқиши шубҳасиз. Қурилмалар ичкаридан ва ташқаридан тўлиқ персоналлаштирилган бўлиб, FlexCam билан жиҳозланган. Флагманлик инновациялар ҳатто энг нозиктаъб фойдаланувчиларни ҳам лоқайд қолдирмайди.

Galaxy Z Flip4 – индивидуалликни намоён этинг

Galaxy Z Flip4 смартфони аввалги қурилмалар ва инновацион технологияларнинг энг яхши функцияларини ўзида мужассам эттирган. Унинг ноёб йиғма шакли фаол кишилар учун қулай.

Galaxy Z Flip4 смартфонининг имкониятлари чексиз. FlexCam қўлларни ишлатмасдан видеога олиш ва селфи қилиш имконини беради – гаджетни ҳатто очишга ҳам хожат йўқ. Юқори сифатли тасвир, “Портрет” режимидаги фотосуратлар – буларнинг ҳаммаси сутканинг исталган пайтида Quick Shot режимида имконли. Смартфон камераси Snapdragon® 8+ Gen 1 мобил платформаси асосидаги 65% га ёрқинроқ матрица билан жиҳозланган. Видео ва фотосуратлар равшан чиқади.

Сиғими 3700 мАс бўлган аккумулятор қурилманинг узоқ вақт ишлашини таъминлайди. Super Fast Charging тез зарядлаш функцияси ҳар доим алоқада бўлиш имконини беради.

Янги Galaxy Z Flip4 қурилмаси бежирим дизайнга эга: контраст қорайтирилган орқа ойна, ялтираб турувчи силлиқ металл рамка. Ташқи ва асосий экранларда кўркам Galaxy мавзусини танлаш, фонни безаш ва соатларнинг янги вариантларидан бирини танлаш мумкин.

Galaxy Z Fold4: юқори унумдорлик ва кўп вазифани бажариш режимидаги иш

Galaxy Z Fold4 — Samsung линейкасидаги энг кучли смартфон. У ўзида ҳар қандай ҳолатда ҳам (ёпиқ, очиқ, Flex ҳолатларда) юқори даражадаги функционалликни бирлаштирган. Бу махсус Android 12L версияси билан жиҳозланган ҳамда катта экранли қурилмалар учун ишлаб чиқилган ягона смартфон.

Z Fold4 вазифалар панели деярли шахсий компьютердаги каби жойлашган бўлиб, унда яқинда очилган ёки танланган иловаларни тез топиш мумкин. Янги варақлаш ҳаракатлари ёрдамида бир зумда турли режимларга ўтиш, яъни экранни иккига бўлиш, тўлиқ экранли иловаларни қалқиб чиқувчи форматга ўтказиш мумкин.