Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан Ўзбекистонга янги юк темирйўл йўналиши очилди
Дам олиш кунларида Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясидан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга янги темирйўл юк ташиш йўналиши ишга тушди.
Фото: Kun.uz
Умумий қиймати 4,4 млн доллар бўлган, 1000 тоннадан ортиқ маҳсулот, жумладан, маиший техника ва автоулов эҳтиёт қисмлари бўлган поезднинг якуний манзили Ўзбекистон бўлиб, юк 20 кун ичида етказилиши керак, деб хабар бермоқда Kazinfrom.
Юк поезди Лянюнган (Цзянсу провинцияси, Шарқий Хитой) денгиз порти орқали ўтади. 2014 йилдан буён Лянюнган шаҳрида Қозоғистон логистика терминали ишламоқда.
Цзянсу провинцияси ташқи савдо корхоналари уюшмаси раиси Хуан Хунляннинг сўзларига кўра, янги йўналиш Лянюнгандан Марказий Осиёга логистика юк ташиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланади.
Қайд этилишича, Уси шаҳри Янцзи дарёси иқтисодий камарининг асосий марказларидан бири ҳисобланади. 2021 йил охирида Усининг савдо айланмаси биринчи марта 100 млрд доллардан ошди, шундан экспорт – 65 млрд доллар, импорт – 40 млрд доллар.
Мавзуга оид
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
18:04 / 12.04.2026
Хабаровск ўлкасида хитойлик ишчилар намойиш уюштирди
23:16 / 10.04.2026
Дунёдаги энг баланд осмонўпар бинолардан бири 18 йиллик танаффусдан сўнг қуриб битказилади
21:28 / 10.04.2026