Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тўртта янги автобус йўналиши ташкил этилди
Бугун, 16 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида қатор янги автобус йўналишлари ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар бермоқда.
20-сонли "Ибн Сино 1-мавзеси-Гулобод кўчаси" йўналиши. Йўналиш ҳаракати Ибн Сино 1-мавзесидан Белтепа, Зангиота, Жарариқ, Кўксарой, Ипакчи 2-тор, Ипакчи, Қўрғонча, Оқсой, Кўкча Дарвоза, Лайлитўғон кўчалари орқали Гулобод кўчасига қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.
52-сонли "Учувчилар шаҳарчаси-Тошкент вокзали" йўналиши. Йўналиш ҳаракати Учувчилар шаҳарчасидан Учувчилар, С.Toлипов 1-тор, Қумариқ, Г.Aлиев, Темирйўлчилар, Сарикўл, Туркистон кўчалари орқали, Тошкент вокзалига қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.
138-сонли "Шифокорлар шаҳарчаси-Беруний метроси" йўналиши. Йўналиш ҳаракати Шифокорлар шаҳарчасидан Қамарнисо, Шифокорлар, Фаробий, Пахтачи, Зафаробод, Кичик ҳалқа йўли, Фаробий, Беруний кўчалари орқали Беруний метросига қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.
139-сонли "Бирлик мавзеси-Чилонзор метроси" йўналиши. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда Бирлик мавзесидан Кўркам, Кўкча Дарвоза, Назарбек, Журжоний, Фарҳод, Кичик ҳалқа йўли кўчалари орқали Чилонзор метросига қадар соат 6:00 дан 21:15 гача ҳаракатланиши белгиланган.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026