Ўзбекистон | 17:00 / 18.08.2022
5115
4 дақиқада ўқилади

Бухорода электр энергияси таъминоти: куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Фото: Бухоро ҳудудий электр тармоқлари

Бугунги кунда “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятдаги 450 000 дан ортиқ аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда. Кундан-кунга аҳолининг турмуш фаровонлиги яхшиланиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларнинг сони ортиб бораётганлиги соҳада модернизация ва янгилаш ишларини олиб боришни тақозо қилмоқда. Шу боисдан, жамият ҳисобидаги 0,4-6/110 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларида босқичма-босқич янгилаш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Фото: Бухоро ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Бухоро ҳудудий электр тармоқлари

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 7 та 35/110 кВ подстанциялардаги юқори кучланишли трансформаторларнинг қуввати оширилиб, қўшимча куч трансформаторлари ўрнатилди. Жумладан, “Олотхона” 110/6 кВ подстанциясидаги қуввати 10 000 кВА бўлган Т-1 трансформатори қуввати 25 000 кВА трансформаторга, “Зарафшон” 35/6 кВ подстанциясидаги қуввати 4 000 кВА бўлган Т-1 трансформатори қуввати 10 000 кВА трансформаторга, “Огаҳий” 35/10 кВ подстанциясидаги қуввати 4 000 кВА бўлган Т-1 трансформатори қуввати 6 300 кВА трансформаторга, “Чорбакр” 35/10 кВ подстанциясидаги қуввати 2 500 кВА бўлган Т-2 трансформатори қуввати 4 000 кВА трансформаторга алмаштирилди ва “Тўқимачи” 35/10 кВ подстанциясида қуввати 4 000 кВА, “Т.Сатторов” 35/10 кВ подстанциясида 1 600 кВА, “Зирабод” 35/6 кВ подстанциясида қуввати қуввати 10 000 кВА бўлган қўшимча куч трансформаторлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, 5 дона подстанциялар мукаммал таъмирланди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида паст кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Тармоқлар навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилиб, симлар қайта текширувдан ўтказилди.

Фото: Бухоро ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Бухоро ҳудудий электр тармоқлари

Истеъмолчиларга янада сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш учун ҳудудларда амалга оширилаётган “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастурлари ҳамда “Оғир ҳудудлар”да кенг кўламли қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 20 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилиб, 6000 донага яқин мустаҳкам темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 120 км узунликдаги 0,4-6/110 кВ электр узатиш тармоғи тортилди.

Хўш, мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилиши лозим бўлган электр қурилмалари ҳамда модернизация ва янгилаш ишлари амалга оширилиши лозим бўлган ҳудудлар рўйхати қандай шакллантирилади?

Фото: Бухоро ҳудудий электр тармоқлари

Маълумки, бутун республикамиз бўйлаб “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган” тизими жорий қилинди. Шуни алоҳида таъкидб ўтиш керакки, ушбу тизим биринчилардан бўлиб Бухоро вилоятида ишга туширилди. Мазкур тизим ҳудудларда юклама билан ишлаб турган электр қурилмалари ҳақида ахборот олиш имкониятини тақдим этмоқда. Ушбу маълумотлар асосида келгусида амалга ошириладиган модернизация ва янгилаш ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизматиⓉ