Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш институти ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда.
Илмий-тадқиқот институти фаолияти асосий йўналишлари:
- атроф-муҳит жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддалар биохилма-хилликка, ноёб, йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ўсимлик ҳамда ҳайвон турларига таъсирини ўрганиш;
- ер ресурсларини муҳофаза қилиш, ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
- ерости ва ерусти сувлари ифлосланиши олдини олиш, оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш бўйича самарали усул ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш;
- атмосфера ҳавоси жорий ҳолати, ифлослантирувчи моддалар атроф-муҳит ва табиатга таъсирини таҳлил қилиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтиришни таъминловчи янги, самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш;
- маиший ва турли чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи самарали услуб ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш;
- “яшил” ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш ва бошқалар.
Институтда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади. Институт директори ва унинг ўринбосарлари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Институт директори илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Мавзуга оид
21:27 / 28.03.2026
Тошкентда 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтқазилганлиги аниқланди
13:22 / 10.03.2026
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
18:49 / 24.01.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
07:43 / 14.01.2026