Ўзбекистонга 2022 йил январь-июль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати тўғрисида маълумот берилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати бўйича буғдой етакчилик қилмоқда – 422,4 млн АҚШ доллари.

Шунингдек, 251,7 млн АҚШ долларига шакарқамиш ва 173,3 млн АҚШ долларига маргарин маҳсулотлари олиб келинган.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • қорамол гўшти – 116,4 млн АҚШ долларига;
  • буғдой уни – 72,7 млн АҚШ долларига;
  • какао ва шоколад – 61,5 млн АҚШ долларига;
  • картошка – 57,2 млн АҚШ долларига;
  • сут маҳсулотлари – 45,4 млн АҚШ долларига;
  • болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 41,8 млн АҚШ долларига;
  • банан – 29,4 млн АҚШ долларига;
  • чой – 27 млн АҚШ долларига;
  • парранда гўшти – 25,4 млн АҚШ долларига;
  • маккажўхори – 22,6 млн АҚШ долларига;
  • қаҳва – 17 млн АҚШ долларига;
  • қандолат маҳсулотлари – 14,3 млн АҚШ долларига.