Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва улкан демократик ўзгаришларни, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқларимиз орасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини тобора мустаҳкамлаш, узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти учун қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан мукофотланди:

  • Фуат Октай - Туркия Республикаси Вице-Президенти
  • Мантуров Денис Валентинович - Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири
  • Холид Абдулазиз ал-Фалиҳ - Саудия Арабистони Подшоҳлиги Инвестициялар вазири
  • Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий - Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири
  • Люк Девин - Европа ташқи алоқалар хизмати Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари
  • Ван Яньчжи - Ипак Йўли Жамғармаси президенти – Директорлар кенгаши ижрочи директори (Хитой Халқ Республикаси)
  • Дэниел Розенблюм - АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
  • Гулиев Гусейн Рзагулу ўғли - Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
  • Черникова Алевтина Анатольевна - Россия Федерациясининг «МИСиС» миллий технологик тадқиқотлар университети ректори
  • Малышев Владимир Сергеевич - Бутунроссия давлат кинематография институти ректори
  • Трегулова Зельфира Исмаиловна - Третьяков Давлат галереяси Бош директори (Россия Федерацияси)
  • Зиядуллаев Наби Саидкаримович - Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий маслаҳатчиси