Мамлакатимизда маҳсулотнинг алоҳида тури дея таърифланадиган электр энергиясига бўлган эҳтиёж йилдан йилга ошиб бораётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Аҳоли сонининг ошиб бориши, турмуш даражасининг юксалиши, юртимизда кўплаб йирик саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес — тадбиркорлик жадал суръатларда ривожланиб бораётгани энергетика соҳасида, хусусан электр энергетика тармоғида йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши учун асос бўлаётгани рост. Бу борада кўплаб Президент қарорлари қабул қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ ва кўрсатмалари амалиётга татбиқ этилмоқда.
2017–2021 йиллар оралиғида электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнида (генерация), юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда бир қатор модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилди. Аммо бу ишлар ҳали ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун камлик қилади.
Мисол учун, Энергетика вазирлиги эътироф этишича, биргина юқори кучланишли подстанцияларда жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 591 МВА (мегаволт ампер) қўшимча қувват яратилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги 84 та 220–500 кВ кучланишли подстанцияларнинг қарийб ярми ҳозирда инвестлойиҳалар ҳисобига янгиланмоқда, яъни эски электр ускуна ва жиҳозлари ўрнига юқори қувват ўтказишга қодир замонавий ускуна ва жиҳозлар ўрнатилмоқда. Худди шу каби 11650 километр узунликка эга 110, 220 ва 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари босқичма-босқич янгиланиб бормоқда.
Шу ўринда бир ҳақли савол туғилади. Хўш, Ўзбекистон энерготизимида юқори суратдаги модернизация жараёнлари амалга оширилаётган экан, дастлаб уларни лойиҳалашда янги қувватлар мавжуд энергетика тизимига қандай таъсир этиши ўрганиладими? Генерация жараёнининг ишлаб чиқариш ҳажми ошишига мувофиқ тарзда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларни ривожлантириш учун тизимли ишлар қилинмоқдами?

Албатта. Электр энергетика тармоғини ривожлантириш стратегияси, яъни истиқболдаги режалар, лойиҳалаштириш ишлари қурилиш-монтаж ишларидан бирмунча аввалроқ амалга оширилиши аввалдан мавжуд анъана. Аммо ўсиш суръатлари бу қадар жадал олиб борилаётганида Ўзбекистон энергетика тизимининг рақамли модели ва интерактив харитасига эҳтиёж сезилаётган эди. Бугун айнан шу — “
















