“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, улар қуйидагилар:
I ва II гуруҳ ногиронлари;
- 1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;
- ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчилар оилалари;
- ногирон фарзандлари бўлган оилалар;
- тарбиячи ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;
- хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;
- лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;
- ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;
- ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;
- хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;
- вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.












