Ўзбекистон | 10:16 / 02.09.2022
5816
2 дақиқада ўқилади
Фирма номида кўрсатилиши мумкин бўлмаган белгилар маълум қилинди
Қандай белгилар фирма номида кўрсатилиши мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот берилди.
«Фирма номлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, фирма номида:
- давлат расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилоти қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
- тарихий ёки Ўзбекистонда машҳур бўлган шахс тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
- фирма номи эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Фирма номида:
- илгари Ўзбекистонда бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;
- илгари Ўзбекистонда бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, Ўзбекистон халқаро шартномаларга мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
- белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойлар номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.
Мавзуга оид
07:38 / 12.06.2024
Қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларига белги қўйиш бошланади
13:12 / 29.05.2024
FT: Ғарб фирмалари Россияни тарк этиш режаларидан воз кечмоқда
15:57 / 21.02.2024
Тошкентда иккита фирма уй қуриб бериш алдови билан фуқароларни қарийб 27 млрд сўмга чув туширди
08:40 / 18.12.2023