Ўзбекистон | 11:27 / 02.09.2022
7743
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш, реконструкция ва модернизация ишлари ҳолати ўрганилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Aбдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилоятида табиий газ қазиб чиқариш ҳолати бўйича ўрганиш ишларини якунлаб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўрганиш ишларини давом эттирди.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг заводга амалий ташрифи доирасида корхона мутахассислари билан учрашиб, барча ишчи-ходимларни Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги ҳамда Заводнинг 25 йиллиги билан табриклаб, сўнгра заводнинг жорий фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди. 

Асосий эътибор жорий йилнинг 8 ойи якунлари, иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳақидаги масалаларга қаратилди.

Ташриф давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси байрам кунларида барча соҳа объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳолатини доимий назорат қилиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилиши, модернизация ишлари ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухородаги қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан ҳам танишди. Дастлаб, Қоровулбозор шаҳридаги қуйиш-тўкиш эстакадасининг реконструкция қилиш ишлари ҳолати жойида ўрганилди.

Қурилманинг асосий структуралари кўздан кечирилди ва бугунги кунга қадар амалга оширилган қурилиш ҳажмлари намойиш қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига корхонада раҳбарлар навбатчилиги, тезкор отрядларнинг кеча-ю кундуз навбатчилиги, байрам кунларида узлуксиз ишлаш учун моддий-техник ресурслар, автотранспорт воситалари ташкил этилгани, зарур захиралар яратилгани ҳақида ҳисобот берилди.

Бошқарув раиси томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш, реконструкция ва модернизация ишлари ҳолатига доир кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси топшириғи асосида айни пайтда заводда умумий майдони 15,75 гектарни ташкил қилувчи қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда ва фойдаланилмаётган сиғимлар демонтаж қилиниб, технологик қувурлар ўрнатилмоқда.

Майдонда сиғимлар парки, объект инфратузилмаси, кўпикли ёнғин ўчириш тизимининг қурилиш, қайта тиклаш, темирйўл рельсларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Aйтиш жоизки, ишларнинг катта қисми завод мутахассислари ҳамда ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, қуйиш-тўкиш эстакадаси хомашёни қабул қилиш, сақлаш ва тайёр маҳсулотларни жўнатиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, бу ерда цистерна ва автоцистерналардан қуйиш-тўкиш бўйича ишлар амалга оширилиши мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати 

Мавзуга оид