Ўзбекистон | 09:01 / 05.09.2022
20286
4 дақиқада ўқилади

5 сентябрдан Тошкентда тўртта янги автобус йўналиши ташкил этилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини унинг барча турларини узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантириш, аҳоли жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 5 сентябр кунидан бошлаб тўртта янги автобус йўналиши ташкил этилди.

Фото: Kun.uz

39-сонли «3-метро бекати – Қўйлиқ бозори» янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «3-метро бекати»дан Бешариқ, Иззат, Мўйноқ, Фарғона йўли кўчалари орқали «Қўйлиқ бозори» бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Қўйлиқ бозори» бекатидан Фарғона йўли, Мўйноқ, Иззат, Бешариқ кўчалари орқали «3-метро бекати»га қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига 3 та ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

112-сонли «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси – Қўйлиқ деҳқон бозори» янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатидан Давлатбод, Лутфикор, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Хонобод, Илғор 5-тор, Янгиҳаёт, Хонариқ, Х.Жўраев, ТҲАЙ кўчалари орқали «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Қўйлиқ деҳқон бозори» бекатидан ТҲАЙ, Х.Жўраев, Хонариқ, Янги ҳаёт, Илғор 5-тор, Хонобод, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Лутфикор, Давлатобод, Қипчоқ кўчалари орқали «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатига қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

133-сонли «Гулзор маҳалласи – Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Гулзор маҳалласи»дан 4Р21 Тошкент айланма йўли, Қирариқ, Чортоқ, Қанора, Давлатобод, Мағриб, Биродарлик, Қўрғонтепа, Қипчоқ кўчалари орқали «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» бекатидан Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик, Давлатобод, Мағриб, Қанора, Чортоқ, Қирариқ, 4Р21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали «Гулзор маҳалласи»га қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

137-сонли «Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3 – Электроаппарат ИЧБ» янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3» бекатидан ТҲАЙ, Қўшқўрғон, Қўшқўрғон 2-тор, Янги Қўйлиқ, Файзобод 1-тор, Бешкент, Эски Отчопар, Фарғона йўли кўчалари орқали «Электроаппарат ИЧБ» бекатига қадар, қайтиш йўналишида «Электроаппарат ИЧБ» бекатидан Фарғона йўли, Эски Отчопар, Бешкент, Файзобод 1-тор, Янги Қўйлиқ, Қўшқўрғон 2-тор, Қўшқўрғон, ТҲАЙ, Қумариқ кўчалари орқали «Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3» бекатига қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Йўналишдаги жадваллар сони «Исузу» русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та шанба кунларига 3 та, ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

Мавзуга оид