Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда дарсликларни зинадан улоқтириб тарқатган ўқитувчи ишдан кетди
Синф раҳбари ўқитувчига хос бўлмаган хислатда хатти-ҳаракат қилган, мактаб директори масъулиятсизлик қилиб дарсликлар ва машқ дафтарлари тарқатилиш жараёнини назоратга олмаган деб топилган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси ўқувчиларга китоб тарқатиш учун уларни отаётгани акс этган видео тарқалди. Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот беришича, китобларни отган ўқитувчи ишдан олинган.
Нуробод тумани халқ таълими бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганишларига кўра, тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф раҳбари Шоҳида Ғаффорова мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини ўқувчиларига қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги маълум бўлган.
«Ўқитувчига хос бўлмаган хислатда хатти-ҳаракат қилганлиги сабабли умумий ўрта таълим мактабининг 4-д синф раҳбари Шоҳида Ғаффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари тарқатилишини назоратга олмагани ва масъулиятсизликка йўл қўйгани сабаб мактаб директори Э.Ҳамраев ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Маълумот учун, жорий йилда дарслик китобларининг ижара ҳақи кескин кўтариб юборилгани ота-оналарнинг эътирозига сабаб бўлгач, 5сентябр куни президент дарслик ва машқ дафтарларини бепул ижарага бериш ҳақида топишириқ берганди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев мактаблар қурилиши бўйича ҳокимларни қаттиқ танқид қилган. «290 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаган. Шу вилоятларга келгуси йил мактаб бўйича пул берилмайди. Ҳоким айбдор, деб ҳамманинг ўзи телевизорда чиқади: «Шуни бажармаганимга мен айбдорман», деб», деган президент.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
15:09 / 04.04.2026