Канада полицияси 7 сентябр, чоршанба куни жорий йилнинг 4 сентябр куни содир бўлган бир қатор қотилликлар бўйича ягона тирик гумондорни қўлга олди. Канаданинг марказий қисмидаги Саскачеван провинциясида жойлашган Ростерн шаҳри яқинида 30 ёшлардаги эркак қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у акаси билан 13 хил жойда, жумладан, Жеймс-Смит-Кри-Фёрст-Нэйшн резервациясида ва Велдон қишлоғида жиноят содир этган. Ҳаммаси бўлиб 10 нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, 18 нафари пичоқланган.

Гумонланувчининг акаси жасади 5 сентябр куни топилган бўлиб, унда жароҳатлар излари бўлган. Полициянинг фикрича, у бу жароҳатларни ўзига ўзи етказмаган. 

Қўлга олинган шахс ҳуқуқ-тартибот идораларига 20 йилдан бери таниш. Вояга етганидан сўнг 59 та ҳуқуқбузарлик, жумладан, ўғрилик ва зўравонлик содир этган. Ўсмирлик давридан бери у спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. 14 ёшида кокаин истеъмол қила бошлаган.