6 сентябрь куни Hilton Tashkent City’да Shell компаниясининг Ўзбекистондаги асосий ҳамкорлари учун биринчи конференция бўлиб ўтди. Тадбирни бренднинг расмий дистрибьютори — OilGroup компанияси ташкил қилди.

Фото: OilGroup

Конференцияда Ўзбекистон ва хориждан жами 45 та етакчи компаниялар иштирок этди. Иштирокчиларнинг ярмидан кўпи юқори лавозимдаги раҳбарлар эди. Айримлар номидан ишлаб чиқариш, илмий-техникавий блоклар раҳбарлари ва мутахассислари, транспорт ва саноат корхоналарининг таъминот хизматлари вакиллари иштирок этди.

Фото: OilGroup

 

Конференциядан кўзланган асосий мақсад мойлаш материалларининг етакчи истеъмолчилари билан тўғридан тўғри мулоқот ўрнатиш, мойлаш материалларига бўлган талабнинг ривожланиш тенденциялари ва унинг ўзгаришларини аниқлаш, Ўзбекистондаги ҳамкорлар ва дистрибьютор ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантиришдан иборат.

Фото: OilGroup

Конференция уч блокка бўлинди: Shell Middle East вакиллари ва OilGroup маърузачилари тақдимотлари, тантанали кечки овқат ва Shell ривожланишига қўшган ҳиссаси ва самарали ҳамкорлик учун ҳамкорларни тақдирлаш. Тадбирнинг барча бўлимлари махсус интерактив форматда ўтказилди, бу эса тингловчиларни тадбир мавзулари бўйича муҳокамаларга жалб этиш ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларини олишга ёрдам берди.

Фото: OilGroup

«Ходимларимизнинг малакаси ва билим даражаси мижозларимизга халқаро даражада маслаҳат ва техник ёрдам кўрсатиш имконини беради. Биз мижозларимизга ҳамкорликнинг барча босқичларида, уларнинг эҳтиёжларини таҳлил қилишдан тортиб, сотувдан кейинги ва техник хизмат кўрсатишгача ёрдам берамиз» — деди конференцияда OilGroup директори Сергей Айрапетянц.

Фото: OilGroup

Тадбир доирасида ташкилотчи компания спикерлари ва Shell Middle East’нинг Дубайдаги штаб-квартираси вакиллари Shell’нинг барқарор ривожланиши, саноат ишлаб чиқариш учун мойлар, OilGroup компаниясининг фаолияти ва дунёдаги беқарор вазиятда қулай харидлар имкониятлари ҳақида гапириб беришди. Улар орасида: