4 октябрь куни Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида FRANCHISING EXPO UZBEKISTAN франшизалар кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон франчайзинг уюшмаси кўмагида UzFranchise компанияси томонидан ташкил этилади.
Эътиборлиси шундаки, бундай кўргазма Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилмоқда. Ташриф буюрувчилар биринчи қўл бизнесининг ишончли ва манфаатли франшизалари ҳақида маълумотга эга бўлишади, франшизалар бозорининг сўнгги янгиликлари билан танишади.
Шунингдек, ушбу кўргазма франчайзерлар ва франшиза харид қилувчилар учун манфаатли бизнес ҳамкорлик ўрнатиш, банк, юридик компания, маркетинг агентликлари учун муваффақиятли, барқарор ўсаётган мижозларни топиш имкониятини яратиши кутилмоқда. Сервис компаниялар эса ўз хизматлари, тадбиркорлар учун мавжуд шароитлар ҳақида сўзлаб бериши ҳамда икки томонлама фойдали келишувларга эришиши мумкин.

“Франчайзинг – бу бизнесни кенгайтиришнинг синалган ва ишончли воситаларидан бири. Бизнесни франшиза асосида бошлашда хавф тадбиркор томонидан нолдан бошланадиган бизнесга қараганда 12 баравар камроқ. Franchising Expo Uzbekistan халқаро кўргазмаси – бу франчайзерлар (франшиза тақдим этадиган компаниялар) Франчайзи топиши (франшизани сотиб оладиган тараф), тадбиркорлар эса янги бизнесга эга бўлиши мумкин бўлган ноёб майдондир. Ҳар бир янги бизнес янги иш ўринларини яратиш учун асос бўлади, бу эса мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшади”, - дейди Ўзбекистон франчайзинг уюшма раиси, UzFranchise компанияси асосчиси Мурат Азамов.

Мазкур кенг қамровли тадбир иштирокчисига айланиш учун сайтдан рўйхатдан ўтиш зарур. Кириш бепул.
Кўргазмада 10та мамлакатдан 100дан зиёд фаол хорижий ва маҳаллий франшизалар тақдим этилади:
- Ресторан бизнеси
- Озиқ-овқат ва Fashion Ритейл
- Ишлаб чиқариш
- Таълим
- Гўзаллик ва соғлиқни сақлаш







