Мажбурий ижро бюроси Олмазор бўлими иш юритувида Тошкент ИИББ ЙҲХБнинг фуқарога нисбатан қатор қарорларига асосан қарздордан давлат фойдаси йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани сабаб йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жами 63 та маъмурий баённомалар тузилган бўлиб, улардан 50 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар ундириш белгиланган.
Мазкур қарорлар ижроси таъминланиши мақсадида, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор фуқарога тегишли бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситасини хатлаш жараёнида, фуқародан 63 та 50 млн сўм миқдоридаги маъмурий жарималар тўлиқ ундирилган.
МИБ хабарига кўра, ижро иши қонун 41-моддасига асосан тамомланган.











