Ўзбекистон | 08:41 / 22.09.2022
7576
1 дақиқада ўқилади

Йўқотилган мактаб шаҳодатномаси дубликатини олиш осонлашди

Жорий йил 1 июлидан бошлаб шаҳодатнома дубликатини онлайн олиш имкони яратилган. Бу ҳақда Ягона портал хабар бермоқда.

Янги хизмат доирасида:

  • шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);
  • шаҳодатнома дубликатини олиш учун my.gov.uz орқали ариза юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);
  • ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди.

Қайд этилишича, аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома.

Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаро шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгургани айтилади.

Мавзуга оид