Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Раҳмат, Ўзбекистон” – Alif асосчиларидан бири Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлади
Тавсиф:
2017 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари очилиши билан икки давлат учун янги имкониятлар ҳам очилди. Икки йилдан сўнг alif ўзбек халқига хизматларини кўрсатишга қарор қилди.
Уч йилдан ортиқ вақт давомида alif жамоаси мамлакатимиз учун замонавий ечимларни ишлаб чиқишда давом этмоқда. "Албатта, биз ҳали кўп йўл босиб ўтишимиз кераклигини тушунамиз, ахир бу - ишимизнинг ҳали дастлабки кунлари холос", – дейди ўз мурожаатида Зуҳуршо Р., жамоа эса ушбу мақсадларга эришиш учун янги маҳсулотлар устида ишламоқда.
Ушбу видеода у Ўзбекистонга меҳмондўстлиги, alifʼни қучоқ очиб кутиб олгани ва унинг гуллаб-яшнашига ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирмоқда. Компаниянинг асосий мақсади — мамлакатдаги ҳар бир инсоннинг ҳаёт сифатини яхшилашдир ва биз унинг сўзларини ҳам келтирамиз: "Биз ҳақиқатан ҳам мижозларга эътиборлимиз ва уларнинг бахти бизнесимизга куч берадиган ёқилғидир". alif юқори даражали хизмат кўрсатиш ва технологик маҳсулотлар дунёнинг исталган нуқтасида тараққиётнинг двигатели бўлишига ишонади.
Ўзбекистонда кўпчилик alif насия, alif shop ва alif mobi каби кундалик ҳаётда ёрдам берадиган, вақтни тежайдиган, керакли товарларни ҳозир харид қилиб, кейинроқ тўлашга ёрдам берадиган лойиҳалар ҳақида эшитган. 180 дан ортиқ ўзбекистонликлар alifʼнинг ривожланиши ва янада кўпроқ аҳолига ёрдам бериши учун меҳнат қилмоқда.
"Ишончим комилки, раҳбарларнинг янги авлоди лидерлик ролини ўз зиммасига олиши ва Ўзбекистонда alifʼни янада ривожлантириши керак", — шу сўзлар билан у мамлакатдаги миссиясини якунлаб, янги бозорларни ўрганишга йўл олди.
Шунингдек, Зухуршо Р. 3 йил давомида ўзбек тилини ўрганиб, ўз фикрларини ўзбек тилида баён этишга ҳаракат қилди. Унинг акцентига тушунишга ҳаракат қилинг. Тўлиқ видеони бу ерда томоша қилинг. Ёқимли томоша.
- Сайт
- Телефон: + 998 71 202 51 53
Реклама